Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Ўзбекистонда резавор мевали экинлар етиштиришга сармоя киритади
Голубика, малина, смородина, жимолост, шунингдек, финдиқ етиштириш режалаштирилмоқда.
Полшанинг Plantin қишлоқ хўжалиги компанияси вакиллари бизнес миссия билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Компанияси асосчиси Тадеуш Кусибаб бошчилигидаги Полша делегациясининг ташрифи доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги, BMB ҳолдинги, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Жиззах вилояти ҳокимлигида музокаралар ташкил этилди.
Уларда Ўзбекистонда резавор мевали экинлар – голубика, малина, смородина, жимолост, шунингдек, финдиқ етиштиришга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегацияга резавор экинларнинг мақбул навларини танлаш ва уларни кейинчалик маҳаллийлаштириш, сармоявий шарт-шароитларни яратиш учун Ўзбекистон ҳудудининг иқлим харитаси тақдим этилди. Бундан ташқари, Полша томонига лаборатория тадқиқотлари учун танланган тупроқ ва сув намуналари берилди.
Тадеуш Кусибаб, шунингдек, агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, резавор меваларни қайта ишлаш ва шарбатлар, мураббо, сироп ва экстрактлар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам сармоя киритишга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025