Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия Косово билан чегарадаги аскарлари сони камайганини эълон қилди
Сербия мудофаа вазири ва Сербия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари 24 сентябр куни Косово шимолидаги тўқнашувлар юзасидан Белградда матбуотга баёнот берди.
Косово билан чегара чизиғидаги ҳарбийлар сони 8350 нафардан 4500 нафарга қисқартирилди. Бу ҳақда Сербия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Милан Мойсилович маълум қилди.
Сербия мудофаа вазири Милош Вучевич ва Сербия Қуролли кучлари Бош штаб раҳбари Мойсилович 24 сентябр куни Косово шимолидаги тўқнашувлар юзасидан Белградда матбуотга баёнот берди.
Мудофаа вазири Вучевичнинг айтишича, агар Сербия армияси Сербия президенти Александр Вучичдан ўз бўлинмалари Шимолий Косовога кириши ҳақида буйруқ олса, НАТОнинг Косово тинчликпарвар кучларини (KFOR) хабардор қилмасдан, вазифани профессионал тарзда бажаради.
Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги раҳбари бундай вазият юзага келмаслиги учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини маълум қилди.
«Биз KFOR кучлари минтақада муҳим рол ўйнаши керак, деб ҳисоблаймиз. Косово полицияси Сербияда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланган», - дейди Вучевич.
Косово шимолида 24 сентябр воқеалари
Косово шимолида бир неча ойдан бери давом этган таранглик 24 сентябр куни эрталаб, асосан серблар яшовчи Банска шаҳрига йўлни тўсиб қўйган қуролли сербларнинг отишмаси натижасида бир полициячи ҳалок бўлгач, янада авж олди.
Косово бош вазири Албин Курти тахминан 30 кишидан иборат яхши қуролланган гуруҳ Косово полициясига ҳужум қилганини айтиб, воқеада Сербияни айблади.
Банска монастири ва атрофида яширинган қуролли гуруҳ Косово полицияси томонидан қуршаб олинган ва минтақада кун бўйи тўқнашувлар давом этган.
Косово Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Банскада ўтказилган операция давомида камида уч нафар ҳужумчи ўлдирилган, олти киши қўлга олинган.
Сербия президенти Вучич косоволик полициячининг ўлимига сабаб бўлган воқеа косово серблари томонидан содир этилганини тасдиқлади.
Мавзуга оид
14:23 / 23.05.2025
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
16:03 / 17.04.2025