БМТ Қорабоғда қолган арманлар сонини маълум қилди
Қорабоғдан арманларнинг оммавий миграцияси натижасида минтақада 50 дан 1000 гача этник арманлар қолмоқда, дея хабар беради БМТ миссияси «минтақадаги суҳбатдошлар»га таяниб.
БМТ миссиясининг 2 октябр куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, Қорабоғда Озарбойжоннинг ҳарбий амалиёти ва тан олинмаган республика аҳолисининг оммавий миграциясидан кейин 1000 дан ортиқ этник арманлар қолмоқда. «Жамоа суҳбатдошларидан Қорабоғ ҳудудида 50 дан 1000 гача этник арманлар қолганини эшитди», дейилади ҳужжатда. БМТнинг Озарбойжондаги доимий координатори Владанка Андреева бошчилигидаги миссия 1 октябр куни Қорабоғга 30 йил ичида илк бор ташриф буюрди.
БМТ ходимлари Агдамдан Хонкандигача борган. Қайд этилишича, Хонкандининг улар борган қисмларида фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, шифохоналар, мактаблар ва турар жой бинолари, маданий ва диний обидаларга ҳеч қандай зарар етказилмагани аниқланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийларига оташкесимдан буён тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақида ҳеч қандай хабар келмади.
3 октябр куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян матбуот котиби Назели Багдасарян мамлакатга Қорабоғдан 100 625 этник арман кириб келганини маълум қилди. Можаро бошланишидан олдин республика аҳолиси 120 минг кишига баҳоланган эди.
Қорабоғ собиқ раҳбарларининг қўлга олиниши
Бокунинг Қорабоғда «конституциявий тузумни тиклаш бўйича» ҳарбий операцияси 19 сентябрда бошланди. Эртаси куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди ва 28 сентябрда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси «президенти» Самвел Шаҳраманян 2024 йил 1 январдан унинг мавжудлигини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
3 октябр куни Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати Қорабоғнинг иккинчи «президенти» ва «ташқи ишлар вазири» Аркадий Гукасян, республиканинг учинчи «президенти» Бако Саакян ва «миллий ассамблея раиси» Давид Ишханянни қўлга олди. Озарбойжоннинг АПА агентлигига кўра, улар Бокуга олиб кетилган ва «жиноий ҳаракатлари учун»да суд қилинади.
29 сентябр куни Озарбойжон хавфсизлик кучлари Қорабоғнинг собиқ «армия қўмондони» Левон Мнацаканянни, эртаси куни эса Қорабоғ «президенти»нинг собиқ ёрдамчиси Давид Бабаянни ушлади. Ўша куни Озарбойжон суди республика «собиқ давлат вазири» Рубен Варданянни тўрт ойга қамоққа олди.
Мавзуга оид
07:50
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024