Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Арманистон Ҳаага суди Рим статутини ратификация қилганини олқишлади
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи Арманистоннинг ХЖС Рим статутига қўшилишини олқишлайди. Брюссел уни имкон қадар кўпроқ давлатлар ратификация қилишига эришмоқчи.
Европа Иттифоқи Арманистон парламенти томонидан Халқаро жиноий суд (ХЖС) Рим статутининг ратификация қилинишини олқишлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг 4 октябр, чоршанба куни эълон қилинган баёнотида айтилади.
«Европа Иттифоқи ҳали буни қилмаган барча давлатларни Рим статутига қўшилишга чақиради, - деди Европа дипломатияси раҳбари. - Рим статутига ҳар бир қўшилиш халқаро ҳамжамиятни умуминсоний иштирокка яқинлаштиради, жазосиз қолмаслик бўйича умумий қатъийликни кучайтиради ва масъулият маданиятини оширади».
Боррелнинг таъкидлашича, ХЖС «халқаро аҳамиятга молик энг оғир жиноятларни» тергов ва таъқиб қилиш учун яратилган биринчи доимий халқаро суддир.
Кремл Ереваннинг Рим статутига қўшилишидан норози
Кеча Арманистон миллий ассамблеяси Ҳаагадаги Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш учун овоз берди, у 2023 йил март ойида Россия президенти Владимир Путинни «эгаллаб олинган ҳудудлардан аҳоли (болалар)ни ноқонуний депортация қилиш» ҳаракатида гумонланувчи сифатида ҳибсга олишга ордер берган эди. Арманистон парламенти томонидан қабул қилинган ушбу қарор мамлакат президенти Ваагн Хачатурян томонидан имзоланганидан кейин кучга кириши керак.
Арманистоннинг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Егише Киракосян парламентдаги муҳокамада ратификация заруратини бу Озарбойжон ҳарбийларини Арманистон ҳудудида ҳарбий жиноят содир этган тақдирда жиноий жавобгарликка тортиш имконини бериши билан изоҳлади.
Кремл бундай қарор қабул қилиш орқали Арманистон ХЖСнинг ўз ҳудудидаги юрисдикциясини тан олишини танқид қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда Арманистон раҳбариятига «қўшимча саволлар» борлигини айтди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
18:09 / 03.04.2025
Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқишини эълон қилди
17:09 / 26.03.2025