Ўзбекистонда қайси давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмаслиги очиқланди
Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда бир қатор давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.
Улар қуйидагилар:
тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.
Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси — унинг шахсий ва касбга оид сифатларини ривожлантириш, фаолиятининг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.
Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси шартлари меҳнат шартномасида назарда тутилади.
Мавзуга оид
17:54 / 08.03.2023
Давлат хизматчилари ўртасида қандай касалликлар кўп учраши маълум қилинди
07:47 / 09.12.2022
Тадбиркорлар давлат хизматига қабул қилинса, уларнинг бизнеси нима бўлади?
07:32 / 25.11.2022
Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномаси намунавий талаби эълон қилинди
11:08 / 12.11.2022