Жаҳон | 23:02 / 10.10.2023
9125
2 дақиқада ўқилади

Россия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига қайта олмади 

Украинага кенг кўламли босқиндан сўнг 2022 йил апрел ойида Россия Кенгашдан чиқариб юборилган эди. 

Фото: A

Россия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига қайтишга уринди, аммо Европанинг учта аризачи давлати орасида энг кам овозни олди. Жаҳон агентликларига кўра, 10 октябр куни БМТ Бош Ассамблеясида яширин овоз бериш чоғида Россия 83 та овоз тўплади. Унинг рақиблари Болгария ва Албания мос равишда 160 та ва 123 та овоз олди. 

2022 йил апрел ойида, Украинага кенг кўламли босқиндан сўнг, Россия Кенгашдан чиқариб юборилди, аммо энди унга қайтишга умид қилмоқда. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибига 47 та давлат киради. Улар дунёнинг турли минтақаларини ифодалайди, уларнинг ҳар бири маълум бир квотага эга. 

Бу йил иккита минтақавий гуруҳ Кенгашда мавжуд бўлган ўринлардан кўпроқ номзодларни илгари сурди: Бразилия, Куба, Доминикана Республикаси ва Перу Лотин Америкаси учун (учта ўрин), Албания, Болгария ва Россия эса Шарқий Европа учун даъвогарлик қилди (иккита ўрин).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид