Иқтисодиёт | 08:08 / 11.10.2023
20304
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳиндистонга қуритилган мевалар етказиб беришни бошлайди

Ҳиндистонга бодом ва ёнғоқ мағизлари етказиб берилади.

Ҳиндистоннинг Lutf Foods & PVT Ltd компанияси вакиллари Ўзбекистонда амалий сафарда бўлди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА

Ҳиндистонлик ишбилармонлар сафар доирасида Наманган вилояти Уйчи туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш жараёнларига катта қизиқиш билдирди. Маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари ва истиқболлари ўрганилди.

Фото: Дунё АА

Томонлар Ўзбекистондан Ҳиндистонга қуруқ мева, хусусан, бодом ва ёнғоқ мағизларини экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказди.

Учрашув якунида жорий йил октябр ойида Lutf Foods & PVT Ltd компанияси билан ҳамкорликда Наманган вилоятидан қуритилган мева маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Мавзуга оид