Путин Қирғизистонга келди. Бу - Россия раҳбарининг 2023 йилдаги биринчи хорижий ташрифи
13 октябр, жума куни Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Россия президенти Владимир Путин МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди. Бу - Россия раҳбарининг жорий йилдаги биринчи хорижий ташрифи. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
12 октябр, пайшанба куни Россия раҳбари Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашади. Улар музокаралар олиб боради, икки томонлама ҳужжатларни имзолайди ва матбуотга баёнотлар беради.
Шундан сўнг Путин Россиянинг Кантдаги ҳарбий авиабазасининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этади. Пайшанба куни Россия президентининг Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиев билан музокаралари ҳам режалаштирилган.
13 октябр, жума куни Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг якунлари бўйича мамлакатлар раҳбарлари қўшма ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда. Шунингдек, шу куни Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан алоҳида учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
21:13 / 11.10.2024
НАТОнинг янги бош котиби иттифоқчиларни Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор қаратмасликка чақирди
16:10 / 11.10.2024