Спорт | 02:20 / 17.10.2023
22155
1 дақиқада ўқилади

Бельгия — Швеция ўйини Брюселдаги терактда меҳмонларнинг икки мухлиси ўлдирилгани сабаб тўхтатилди

Фото: Reuters

Бельгия ва Швеция миллий жамоалари теракт сабаб Евро-2024 саралаши доирасидаги ўйинни якунлашмади.

Танаффус вақтида футболчилар Брюсселда меҳмон жамоанинг икки мухлиси отиб ўлдирилганидан хабар топишди ва иккинчи бўлимга тушмасликка қарор қилишди. Баҳс тўхтатилганда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганди.

Икки киши ҳалок бўлганидан ташқари, яна бир киши яраланган. Ҳодиса ИШИД террорчиси томонидан содир этилган. 

Het Laatste Nieuws нашрига кўра, терактни содир этган шахс жиноятдан сўнг дарҳол ижтимоий тармоқларда ИШИД аъзоси эканлигини таъкидлаган видеони жойлаштирган ва қилган ишини мусулмонлар учун қасос деб атаган. 

Аввалроқ жиноятчи ижтимоий тармоқда пост эълон қилиб, 6 ёшли фаластинлик болага АҚШда 26 бор пичоқ уриб, ўлдирилгани ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид