Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳашаматли сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади
Luxury Train Cruising поезди дунё сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларига бориш имконини беради.
2026 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланадиган ҳашаматли Luxury Train Cruising поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд қилинишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group S.P.A.» компанияси ўртасида шу мазмундаги меморандум имзоланган. Иккала томон ҳам лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ва унинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун муҳимлигига ишонч билдиргани айтилмоқда.
Luxury Train Cruising поезди дунё сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларига бориш имконини беради. Поезд йўловчиларга саёҳат пайтида максимал қулайликни таъминлаш учун замонавий жиҳозланган бўлади.
Қўшимча қилинишича, лойиҳа Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
19:50 / 08.01.2025