БАА никоҳни онлайн расмийлаштиришга рухсат берди
Барча ҳужжатлар видеоалоқа технологиясидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб имзоланади.
Энди Бирлашган Араб Амирликларида электрон никоҳ гувоҳномасини олиш ва расмий никоҳ ҳужжатларини видеоконференция орқали рақамли имзолаш мумкин.
Абу-Даби суд департаменти (ADJD) томонидан тақдим этилган хизмат биринчи марта Дубай Жаҳон савдо марказидаги GITEX 2023 кўргазмасида тақдим этилди.
Ушбу хизмат мижозларга никоҳ шартномасини тузиш учун аризани электрон шаклда юбориш, уни тасдиқлаш ва онлайн тўловни амалга ошириш, видеоалоқа технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳужжатларни масофадан имзолаш имконини беради.
Никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани иккала томоннинг электрон имзоси билан электрон шаклда олиш мумкин.
Абу-Даби суд департаменти ушбу хизматнинг жорий қилиниши ҳукуматнинг рақамли технологиялар соҳасидаги фаолиятини янада яхшилаши ва рақобатбардошлигини оширишига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024