Жамият | 09:17 / 22.10.2023
32993
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов вафот этди

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 21 октябр куни 74 ёшда вафот этди.

Актёр бир неча йилдан буён юрак касаллиги билан курашаётганди ва шифохонада даволаниб чиққанди.

«Телевизион миниатюралар театри»даги роллари билан халққа танилган Абдухолиқ Мамарасулов 1949 йилда туғилган. 1970 йилдан Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида, «Муштум» журналида фаолият юритган.

Мавзуга оид