Жамият | 15:16 / 22.10.2023
94358
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Жигули»нинг пропан баллонига метан қуймоқчи бўлишди. Икки киши ҳалок бўлди

Ҳодисада газ қуйиш шохобчаси ишчиси ва бошқа бир машина ҳайдовчиси ҳалок бўлган, «Жигули» ҳайдовчиси жароҳатланган.

Фото: Сурхондарё вилояти ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти Денов туманида «Жигули» машинасига ўрнатилган газбаллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz сўровига кўра хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 19 октябр куни содир бўлган.

Денов туманида яшовчи фуқаро шу туманда жойлашган «Денов-Мобил» МЧЖ қарашли бўлган метан газ қуйиш шохобчасига пропан баллони ўрнатилган «Жигули ВАЗ-2106» машинасини бошқа бир фуқаронинг машинаси ёрдамида олиб келган.

Машинага метан газ қуйиш пайтида унга ўрнатилган пропан баллони портлаб кетган. Оқибатда газ қуйиш шохобчаси ишчиси ва «Жигули ВАЗ-2106»ни шохобчагача олиб келишда ёрдам берган иккинчи ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жигули ВАЗ-2106» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид