Жаҳон | 14:29 / 26.10.2023
12012
4 дақиқада ўқилади

Авдийивка фронтида украин шифокорлари ва рус артиллериячилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 609-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин ядровий тийиб турувчи кучлар машқини ўтказди. Машқлар давомида «душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядро зарбаси» синаб кўрилди.
  • Борис Немцовнинг қотиллиги бўйича иш фигуранти Руслан Геремеев янги чечен баталёни командири этиб тайинланди.
  • Россия Украина ғарбидаги Хмелницкая АЭС бўйлаб зарба йўллади. Хмелницкая областида дронлар парчалари тушиши туфайли 16 киши яраланган.
  • Россияда «душман томонга ўтиб» давлатга хиёнат қилишда айбланган илк россиялик Савелий Фролов олти йил муддатга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилинди. Уни 2022 йил кузида қўлга олишганди.
  • Қрим арбитраж суди яриморолга сув етказиб бериш тўхтатиб қўйилгани учун Украина ҳукуматидан 152,6 миллиард рубл ундириш бўйича даъво қўзғади.

Авдийивка яқинида украин ҳарбий шифокорлари отряди ҳаёти

Донецк области. Украина ҚК шифокорлари Татяна ва Дмитро фронт чизиғи яқинидаги блиндажда. Бу ерда ярадор украин аскарлари тез тиббий ёрдам олишади ва кейин шифохоналарга юборилади. Октябр ойи ўрталарида Россия қўшини Авдийивка атрофида фаоллашди. Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужнийга кўра, РФ армияси мунтазам равишда Украина қуролли кучлари мудофаасини ёриб ўтиб, шаҳарни ўраб олишга уринмоқда ва бунда авиация ҳамда артиллериядан фойдаланмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина ҚК тиббий ходими Михайло ярадор аскарлар тез тиббий ёрдам оладиган блиндажга озиқ-овқат етказмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Авдийивкадаги тиббиёт ходимлари яраланган аскарни олиб келиш учун кетишмоқда. У дастлаб фронт чизиғи яқинидаги тиббиёт пунктига етказилади. Оғир ярадорлар у ердан шаҳар касалхоналарига олиб келинади
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Тиббиёт ходимлари Игор, Татяна, Дмитро ва Богдан жанг майдонидан украиналик ярадор аскар олиб чиқилишини кутмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик ярадор аскар тез тиббий ёрдам машинасига олиб чиқилмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Тиббий ходимлар Игор, Виталий, Богдан ва Олександр украиналик ярадор аскарни тез ёрдам машинасидан олиб тушмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Авдийивка шифохонасидаги замбиллар
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ҳарбий тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси Богдан Авдийивкадаги шифохона олдида шифокорларни кутмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Богдан украиналик ярадор ҳарбийларга ёрдам бериладиган блиндаж атрофида ўтин йиғмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Донбасс шимолидаги рус артиллериячилари

Марказий ҳарбий округнинг Бошқирияда тузилган қисмига мансуб бўлган россиялик артиллериячи Луҳанск атрофида дронларга қарши милтиқ билан мўлжал олмоқда
Станислав Красильников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россия армияси ҳарбий хизматчиси украин позициялари бўйлаб ўт очиш учун Д-30 гаубицасига снаряд олиб кетмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар украинларнинг позицияларини Д-30 гаубицаларидан ўққа тутмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид