Фото: Исроил зарбаларидан кейин Ғазонинг сунъий йўлдошдан кўриниши
Исроил армияси уч ҳафтадан буён Ғазо секторини ўққа тутмоқда.
ҲАМАС ҳаракати аъзоларининг 7 октябр кунги ҳужумига жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо сектори бўйлаб ҳаво зарбаларини давом эттирмоқда. ЦАҲАЛ расмийлари зарбалар нишони ҲАМАСга алоқадор объектлар бўлаётганини таъкидлаб келмоқда. Хусусан, Исроил армияси берган хабарга кўра, 26 октябрга ўтар кечаси сектор ҳудудидаги 250 дан ортиқ нишонга зарба берилган. ҲАМАС назорати остидаги Ғазо сектори маъмурияти авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6500 дан ортиқ эканини маълум қилган. Бу маълумотларни мустақил манбалардан текшириш ҳозирча имконсиз. Исроил томони ҲАМАС тинч аҳолидан «жонли қалқон» сифатида фойдаланаётгани ва одамлар Ғазо секторининг жанубий қисмига эвакуация бўлишига тўсқинлик қилаётганини даъво қилмоқда. Maxar Technologies компанияси сектор бўйлаб йўлланган зарбалар оқибатлари кўламини акс эттирувчи сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди.
Бейт-Ханун
Ал-Ататра
Ал-Карама
Мавзуга оид
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
09:56 / 25.11.2024