Ўзбекистон | 10:46 / 26.10.2023
63425
2 дақиқада ўқилади

“Тренингчи” Ислом Иброҳимов қидирувга берилди

У жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бизнес-тренер Ислом Иброҳимов қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтининг қидирувдаги шахслар бўлимида эълон пайдо бўлди

Эълонда кўринишича, Ислом Иброҳимов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни (фирибгарлик, жуда кўп миқдорда) содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.

Жиноят кодексида ушбу турдаги жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

Ислом Иброҳимов асосан бизнесда муваффақиятга эришиш, бой бўлиш ҳақидаги тренинглари билан танилган. Маълум бир тўлов эвазига турли вилоятларда ушбу турдаги тренинглар ўтказиб келган. 

SUBYEKTIV олдинроқ “бизнес-тренинг” номи остида сотилаётган курслар ҳамда улар орасида ўзи ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш орқали мижоз йиғаётганлар ҳақида филм тайёрлаган эди. Унда Ислом Иброҳимов фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилганди.

Мавзуга оид