Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qatar Airways Доҳа–Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўяди
2024 йил март ойидан Қатар авиакомпаниясининг Доҳа-Тошкент-Доҳа йўналиши бўйича парвозларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Қатар транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа–Тошкент–Доҳа йўналиши бўйича парвозларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Қатар томони ҳозирда ички тартиб-қоидалар тугалланаётгани ва бу йўналишдаги парвозлар 2024 йил март ойи охиридан йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
13:53 / 16.08.2024
Оқ уй: Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар Доҳада давом этмоқда
14:10 / 02.08.2024
Доҳада ҲАМАС етакчисининг дафн маросими олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
17:31 / 02.06.2024