Жаҳон | 16:22 / 29.10.2023
19732
7 дақиқада ўқилади

Ўққа тутилаётган Авдийивка ва фронтдаги шифокорлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 612-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Ахмат» командири чеченларнинг махсус топшириқли бўлинмаси сафига «Вагнер»нинг собиқ командирлари ва жангчилари «ёппасига» қўшилаётганини маълум қилди.
  • Россия ТИВ украин дрони Курск АЭС ядровий чиқиндилари омборига келиб урилганини хабар қилди.
  • Малтада Украинанинг «тинчлик формуласи»га бағишланган учинчи халқаро саммит бошланди.
  • Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган марказий осиёлик мигрантларга қарши 22 та жиноий иш қўзғатилди.
  • Словения Украинага махфий равишда Belin дронларини юборган. Бу ҳақда ОАВга Словениянинг дрон ишлаб чиқарувчи C-Astral компанияси ходими маълумот берган.

Авдийивка — урушнинг энг қайноқ нуқтаси

Авдийивка — Россия томонидан аннекcия қилинган Донецк шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. 2014 йилда Авдийивка бир неча ой мобайнида айирмачилар назоратида бўлган, аммо кейин шаҳарга украин армияси кириб келган. Шундан буён Авдийивка учун жанглар давом этмоқда (кенг кўламли босқин бошлангунича — 2015 ва 2017 йилларда ҳам шиддатли жанглар бўлиб ўтган), шаҳар мунтазам равишда ўққа тутилади, аммо Украина қуролли кучлари уни ўз назоратида сақлаб қолмоқда.

2023 йил октябр ойи ўрталарида Россия қўшини Авдийивка атрофида фаоллашди. РФ ҚК шаҳарни қуршаб олиш ёки ундан 15 минг атрофидаги украин қўшинини сиқиб чиқариш учун катта юриш бошлади — Украина ҚК эса қанотларни мустаҳкамламоқда ва Россия армиясини шаҳарни фақат рўпарадан штурм қилишга мажбур этмоқда. Бу эса катта йўқотишларга сабаб бўлмоқда: Буюк Британия разведкаси маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Россия Авдийивка атрофида 2023 йилдаги исталган жангдагидан кўпроқ йўқотишга учраган.

Россиянинг кенг кўламли босқини Авдийивка учун ҳақиқий фалокатга айланди: 2022 йил февралига қадар шаҳар аҳолиси сони 35 минг атрофида бўлган, ҳозир эса, Украина бош вазири ўринбосари - вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар реинтеграцияси вазири Ирина Верешчукнинг сўзларига кўра, шаҳарда мингга яқин киши қолган.
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабашнинг тасдиқлашича, Авдийивкада бирорта бутун бино қолмаган
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Вайрон бўлган шаҳар бўйлаб кетаётган украин ҳарбийлари
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
56 ёшли Татяна — Авдийивкадаги уйида ёлғиз қолган. Суратда Татяна қиш учун ғамлаб қўйган ўтин ва озиқ-овқатни кўриш мумкин
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
«Шаҳар бир йилдан буён тинимсиз ўққа тутилмоқда, ҳозир ҳам деярли тинчлик бўлмайди. Аммо одамлар барибир кетишга шошилмаяпти», — деганди май ойида Авдийивкадаги вазият ҳақида Виталий Барабаш. Унинг айтишича, шаҳарнинг барча аҳолисини эвакуация қилиш имконсиз — қонун ҳам бунга имкон бермайди
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Авдийивкалик киши артиллерия зарбаларидан кейин ўз уйи ҳудудини тозаламоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Кўнгиллилар маҳаллий аҳолига нон ва бошқа гуманитар ёрдамларни тарқатмоқда. Авдийивка 1932–1933 йилларда Голодомор вақтида ҳам жиддий жабр чеккан — расмий маълумотларга кўра, ўшанда шаҳарда юзлаб кишилар очликдан ҳалок бўлган. Авдийивкаликлар доимий равишда геноцид қурбонларини хотирлашади
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Авдийивка аҳолиси тақсимлаш марказида озиқ-овқат олмоқда
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
«Я ❤️ Авдеевка» ёзуви олдига снаряд келиб тушган
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Хмелницкая областида зарба оқибатлари

«Тўртинчи кундирки россияликлар Хмелнитчинага ҳужум қилмоқда», — деди 25 октябр куни Хмелницкая области маъмурияти бошлиғи ўринбосари Сергей Тюрин.

Шу куни Украина энергетика вазирлиги россияликлар Хмелницкая АЭС ҳудуди яқинига зарба йўллаганини маълум қилди. «Портлаш оқибатида маъмурий-маиший ҳамда лаборатория бинолари деразалари синиб кетган», — дейилади идора хабарида. Бундан ташқари, электр узатиш линияси шикастланган; област ҳудудидаги Славута ва Нетешин шаҳарларида 1860 нафар истеъмолчи электр энергияси таъминотидан узилган.

Славутада, унинг мэри Василий Сидорнинг сўзларига кўра, отишмалар туфайли 300 га яқин уй шикастланган. 18 киши жароҳат олган, уларнинг икки нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Россиянинг Хмелницкая областига ҳужуми вақтида шикастланган уйдаги аёл
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Хмелницкая областида яшовчилар ўз уйларида синган эшик ва деразалар ўрнини мато билан тўсиб қўйишган.
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Ҳужумдан шикастланган бино ҳовлисини тозалаётган жуфтлик
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Россиянинг Хмелницкая областига ҳужуми вақтида шикастланган бино.
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Донбасс шимолидаги украиналик кўнгилли шифокорлар 

«Госпиталиерлар» тиббиёт баталёни кўнгиллилари замбилда ярадор ҳарбийни тез ёрдам машинаси сифатида қайта жиҳозланган автобусга олиб чиқишмоқда. Сурат Донецк области ҳудудида, 26 октябр куни олинган
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Жон — «Госпиталиерлар»нинг даниялик кўнгиллиси — ярадор украин ҳарбийсига ёрдам кўрсатмоқда.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
«Госпиталиерлар» тиббиёт баталёни 2014 йилдан бери мавжуд ва Россия-Украина урушида фаол қатнашмоқда. Баталён кўнгиллилари Украина ҚКнинг ярадор аскарларига тез тиббий ёрдам кўрсатади ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан эвакуация қилади.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Лвивда асирликдаги украин аскарларининг портретлари

Асирликдаги ёки бедарак кетган украин ҳарбийлари портретлари олдида йиғлаётган аёл. Бу суратлар Лвивдаги майдонлардан бирида, Украина ҚК 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиларининг рафиқалари ташаббуси билан ўрнатилган.
Pavlo Palamarchuk / SOPA Images / Sipa USA / Vida Press

Мавзуга оид