Тошкент шаҳри аҳолисига ташқи рекламалардан холи ҳудудни танлаш имкони берилди
Эндиликда ташқи рекламалардан холи ҳудудни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан холи бўлиши кераклигини аниқлашда Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин.
Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин.
Рақамли ривожланиш департаментининг “Ташқи реклама” лойиҳаси бўлими томонидан порталда ҳамда “Халқ назорати” иловасида Тошкентнинг ташқи рекламадан ҳоли ҳудудларини кенгайтириш бўйича сўровнома ўтказилмоқда. Халқ назорати порталида ариза бериш учун “Фойдаланувчи сўровлари” бўлимини танлаб, “Рекламадан холи ҳудуд” бўлимида фикр қолдириш мумкин.
Сўров 15 кун давом этади ва 11 ноябрда якунланади. Иштирокчилар ариза тўлдираётганда манзилни кўрсатиши, реклама жойлаштирилган жойни фотосуратини илова қилиши ва нима учун ушбу объектда реклама бўлмаслиги кераклигини айтиб ўтиши керак.
Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат ва диний объектлари, моддий маданий мерос объектларидан 50 метр радиусда, шунингдек, ушбу тузилмалар ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади. Маданий мерос объектлари яқинида ва унинг ҳудудида ташқи реклама жойлаштириш қонун томонидан тақиқланганига қарамай, ушбу нормалар баъзи жойларда бузилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Рақамли ривожлантириш департаментининг “Ташқи реклама” лойиҳаси бўлими томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра шаҳарда ўрнатилган 11 мингта ташқи реклама объектларидан 2500 дан ортиғи маданий мерос объектлари ва давлат муассасалари ҳудудида қонунбузарликка йўл қўйган ҳолда ўрнатилган. (Масалан, 145-умумтаълим мактаби ёки эски ТошМИ биноларининг бир қисми маданий мерос объекти ҳисобланади).
Мавзуга оид
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024