Россия фаластинлик болаларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Айни пайтда ёрдам бўйича тўғридан тўғри мурожаатлар келиб тушмаган, деди Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил.
Россия, агар керак бўлса, Исроил-Фаластин можаросининг кучайиши сабабли Фаластиндан эвакуация қилинган болаларга ёрдам беришга тайёр, аммо ҳозирча тегишли мурожаатлар олинмаган. Бу ҳақда Минскда МДҲ ижроия қўмитасида бўлиб ўтган Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар болалар ҳуқуқлари бўйича вакиллари йиғилишида Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Белова журналистларга маълум қилди.
«Айни пайтда ёрдам бўйича тўғридан тўғри мурожаатлар келиб тушмади. Агар керак бўлса, қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш истагини билдирдик. Россия президенти Владимир Путиннинг ўзига хос позицияси бор, унга кўра, қандай можаролар бўлмасин, уларни нима қўзғатганидан қатъи назар, болалар азоб чекмаслиги керак. Агар шундай зарурат туғилса, биз буни бошидан айтган эдик, иштирок этишга ва ёрдам беришга тайёрмиз», — дея Лвова-Беловадан иқтибос келтирган ОАВ.
Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таъкидлашича, у ҳозирда «Фаластиндаги рус болалари тўғрисида» маълумотларга эга эмас.
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 8,7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
16:28
Ўзбекистон банкларида «Газпромбанк» UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
20:12 / 22.11.2024