Жаҳон | 13:20 / 02.11.2023
6163
1 дақиқада ўқилади

Японияда «Фукусима-1» АЭСдан сув чиқаришнинг учинчи босқичи бошланди 

Жорий босқич 20 ноябргача давом этади, кунига 460 тоннага яқин сув чиқариш режалаштирилган.

Фото: AFP

Японияда «Фукусима-1» атом электр станциясидаги сувнинг учинчи партияси денгизга ташланиши бошланди. Бу ҳақда атом электр станцияси оператори Tokyo Electric Power (TEPCO) баёнотида айтилади.

Илгари компания авариявий объектдан иккита сув чиқаришни амалга оширган - 24 августдан 11 сентябргача ва 5 октябрдан 23 октябргача.

Жорий босқич 20 ноябргача давом этади, кунига 460 тоннага яқин сув чиқариш режалаштирилган. 

Умуман олганда, 2024 йил мартигача АЭСнинг 31,2 минг тонна сувини Тинч океанига тушириш режалаштирилган, шу жумладан оқизишнинг учинчи ва тўртинчи босқичлари амалга оширилади. 

Сувни чиқариш қарори қўшни давлатлар, биринчи навбатда, Хитой, шунингдек, маҳаллий балиқчиларнинг кескин танқидига сабаб бўлди. 

«Фукусима-1» АЭСдаги авария - 2011 йил 11 март, жума куни Япония тарихидаги энг кучли зилзила ва ундан кейинги цунами натижасида бошланган, Халқаро ядровий ҳодисалар шкаласи (INES) бўйича максимал, 7-даражали радиациявий авария.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид