Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Литвада иккита танк баталёнини жойлаштиради
Германия Мудофаа вазирлиги Литвада доимий жойлаштириш учун танк баталёнларини танлаб олди. Тахминан 4000 кишидан иборат янги бригада 2025 йил бошигача хизмат олиб бориладиган жойга юборилиши керак.
Германия Литвада доимий жойлаштириш учун Бундесвернинг 42-танк бригадаси тузиладиган бўлинмаларни танлаб олди. Германия Мудофаа вазирлиги 6 ноябр, душанба куни эълон қилганидек, янги бригада таркибига Бавариядан 122-танк баталёни ва Шимолий Рейн-Вестфалиядан 203-танк баталёни киради. Германиядаги ушбу бўлинмалар ўрнига янги қисмлар қайта жойлаштирилади, деди мудофаа вазири Борис Писториус.
Июн ойида Вилнюсга ташрифи чоғида у Германия Литвада тахминан 4000 кишидан иборат Бундесвер бригадасини доимий равишда жойлаштиришга тайёрлигини эълон қилганди. Германия Мудофаа вазирлиги жадвалига кўра, олдинги гуруҳ Германиядан Литвага 2024 йил иккинчи чорагида, танк бригадаси таркиби штаби эса 2024 йил тўртинчи чорагида жўнаб кетиши керак. Октябр ойида Писториус Литвадаги янги бригада 2025 йил бошида «расмий равишда хизмат бошлаши» кераклигини айтди.
Германия айни пайтда Литвада НАТОнинг кенгайтирилган иштирокидаги жанговар гуруҳга бошчилик қилмоқда. Мамлакатда Бундесвернинг 1500 га яқин аскари жойлаштирилган. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг аксарияти Германияда шай ҳолатда бўлиб турибди. Германия мудофаа вазирлигига кўра, немис аскарларининг НАТО жанговар гуруҳида ротация асосида иштирок этиши Литвада янги танк бригадаси жойлаштирилганидан кейин ҳам давом этади.
2014 йилда Қримнинг аннексия қилиниши ортидан Латвия, Литва, Эстония ва Полшада НАТОнинг тўртта кўп миллатли жанговар гуруҳлари тузилган. Улар 2022 йил бошида Россиянинг Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлашига жавобан кучайтирилди, Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияда тўртта янги гуруҳ ташкил этилди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025