Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонликларнинг 24 минг доллар иш ҳақи ундириб берилди
Россиядаги корхонада ишлаётган ўзбекистонликларнинг 24 минг доллар иш ҳақи ундириб берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Туладаги “Марандич” корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувда хорижий ишчи кучига эҳтиёжи мавжуд корхоналарга ташкилий тарзда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди. Меҳнат мигрантлари билан учрашувда Ўзбекистонда миграция соҳасида қабул қилинаётган янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Уларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди.
Агентликнинг Новосибирскдаги вакили ёрдамида Байкалорти ўлкасидаги “Удокан” корхонасида ишлаётган 15 нафар ўзбекистонликнинг 24 000 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди.
Санкт-Петербург, Новосибирск, Нижневартовск, Благовешченскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар Нижневартовск-Наманган, Новосибирск-Тошкент, Благовешенск-Тошкент, Санкт-Петербург-Урганч авиарейслари орқали ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025