Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг уч туманида «свет» вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида 7 ноябр куни электр энергияси вақтинча ўчирилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 7 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Олмазор тумани: “Истиқбол” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Чилонзор тумани: “Зарқўрғон” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача
Юнусобод тумани: “Биллур” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.