Россиянинг бир ҳудудида мигрантларга жамоат транспортини бошқариш тақиқланди
Челябинск вилоятида мигрантларнинг бу соҳадаги фаолияти чекланди.
Россиянинг Челябинск вилояти губернатори фармонига кўра, компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорларга мигрантларни такси ёки микроавтобус ҳайдовчиси сифатида ёллаш тақиқланди. Ҳужжат 2024 йил 1 январдан кучга киради, деб ёзди «Коммерсант».
Қайд қилинишича, фармон минтақанинг меҳнатга лаёқатли маҳаллий аҳолисининг бандлигини оширишга қаратилган.
Шу билан бирга, Челябинск вилояти маъмурияти вакилига кўра, бу Россияда пул ишлашнинг «севимли» усулларидан бири экани ҳисобга олинса, мигрант ҳайдовчилар билан илгари юзага келган бир қатор муаммоларни ҳал қилиши керак. Бу муаммолар қайси эканига тушунтириш берилмаган.
Челябинск вилоятида 2016 йилдан буён чет элликларни жамоат транспорти ҳайдовчиси сифатида ишга ёллаш тақиқланган. У ҳар йили губернатор қарори билан узайтирилмоқда. Ушбу тақиқ мигрант ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган «йўл транспорт ҳодисалари кўпайиб бораётгани» сабабли жорий қилинган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024