Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «медиа-полициячилар»ни тайёрлаш бошланди
Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясида янги йўналишни тамомлаганлар интернетдаги экстремизм ва бузғунчи контентни аниқлаш билан шуғулланади.
РФ президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (РХХвДБА) «интернетдаги экстремизм ва бузғунчи контентни аниқлаш бўйича мутахассислар» тайёрлашни бошлайди. Бу ҳақда 8 ноябр, чоршанба куни олийгоҳ матбуот хизматига таяниб, «Известия» газетаси хабар берди.
Бакалавриатнинг янги йўналиши расман «Давлат манфаатлари ва миллий хавфсизликнинг медиа-таъминоти» деб номланади. Ўқув дастури Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси кўмагида амалга оширилмоқда, дея таъкидлади олийгоҳ.
РХХвДБА вакили Лидия Малигинанинг сўзларига кўра, йўналиш битирувчилари учун вазифалар қаторига «терроризм, жиноий маданият, ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш тарғиботига қарши кураш» киради. Шунингдек, «медиа-полициячилар» интернетдаги қароқчилик контентини блоклаш имкониятига эга бўлади.
Президент академиясида янги таълим дастуридан ташқари медиа-хавфсизлик бўйича экспертларни аккредитация қилиш стандарти ишлаб чиқилди ва олийгоҳнинг 47 та ҳудудий филиали негизида аккредитация марказлари тармоғи яратилди.
Роскомнадзор, Россия Жамоат палатаси ва Давлат думаси вакиллари фикрига кўра, янги дастур пайдо бўлишига россияликлар учун очиқ бўлган ижтимоий тармоқларда бузғунчи контент сонининг кўпайиши сабаб бўлди. Шу тариқа, 2022 йилда Роскомнадзор ижтимоий тармоқлар эгаларидан 381 мингдан ортиқ, 2023 йилнинг январидан октябригача эса 310 мингта шундай турдаги материалларни олиб ташлашни талаб қилди, дея аниқлик киритди «Известия».
Жорий йилнинг январ ойида Россия етакчи олийгоҳларидан бири саналган РХХвДБА ташкил этилганидан бери биринчи марта ректорини алмаштирди. Бир қатор маълумотларга кўра, Россиядан кўчиб кетган иқтисодчи Александр Мау ўрнига академияни Алексей Комиссаров бошқармоқда. Бунгача Комиссаров «губернаторлар мактаби» сифатида танилган Давлат бошқаруви олий мактаби (РХХвДБА таркибига киради) директори бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025