Давлетмурод Тожимуратов ғайриинсоний муносабатга дучор қилинмаган – Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) БМТ томонидан эълон қилинган Давлетмурод Тожимуратов ҳақидаги мақолага муносабат билдирди.
2022 йил ёзида юз берган Нукус шаҳридаги воқеалар бўйича 16 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган Давлетмурод Тожимуратов суд-тергов жараёнларида ва жазо муддатини ўташ чоғида ўзига нисбатан қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўлмаганини, фақат суд ҳукмидан норози эканини маълум қилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, БМТ расмий сайтида мустақил экспертлар Давлетмурод Тожимуратов қамоқхонада таҳдид, ҳақорат ва ғайриинсоний муносабатга дучор бўлаётгани ҳақидаги мақола эълон қилган эди.
Омбудсман ахборот хизматининг қайд қилишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳи вакиллари ёпиқ муассасаларда амалга оширилган мониторинг давомида Д.Тожимуратов билан 2023 йил 6 май куни Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасида, шунингдек, 9 сентябр куни Навоий вилоятидаги 11-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган пайтида учрашган. Унда Давлетмурод Тожимуратов суд-тергов жараёнларида ва жазо муддатини ўташ чоғида ўзига нисбатан қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўлмаганини, фақат суд ҳукмидан норози эканини маълум қилган.
Омбудсман мустақил экспертлар, халқаро ташкилотларни расмий маълумотлар ва асослантирилган фактларга таянишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
07:50
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
17:35 / 18.11.2024