Ўзбекистон | 16:55 / 13.11.2023
6564
6 дақиқада ўқилади

Тошкентда British Management Universityʼнинг янги кампуси очилди

Тошкентдаги Британия Менежмент университетининг вакиллари ўта замонавий кампус очилиши ва жаҳон миқёсидаги янги ўқув дастурлари тўғрисида сўзлаб берди.

Фото: British Management University

British Management University (BMU) янги кампусининг тантанали очилишига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Янги кампуснинг манзили – Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Бобур кўчаси, 35.

Тантанали очилиш маросимига фахрий меҳмонлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов, Буюк Британия Лордлар палатаси вакили лорд Вейверли ва Ўзбекистондаги Британия кенгаши директори мисс Денис Вадинхам ташриф буюрди. Шунингдек, тадбирда Буюк британиялик ҳамкор ОТМ: University of Reading ва Queen Margaret University вакиллари, University of Cambridge ўқитувчилари, BMU раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари, машҳур блогерлар ва инфлюэнсерлар қатнашди.

BMUʼга келган меҳмонлар дастлаб кампус бўйлаб экскурсияга таклиф этилди, унинг ўта замонавий инфратузилмаси ва жиҳозланиши меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди. Экскурсиядан кейин очилиш маросимининг расмий қисми бошланди, унда фахрий меҳмонларнинг қутлов сўзлари, ифтихорга тўла мулоҳазалар ва эзгу тилаклар янгради. Чиқишлар якунланганидан кейин фахрий меҳмонлар рамзий тугмани босиш орқали кампус ишига старт берди. BMU янги кампусининг тантанали очилиши амалга ошди!

Маросим доирасида университет раҳбарияти намунали академик ўзлаштиришга эга талабаларни ва жамоатчи-фаолларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Тантанали маросимни рақс жамоалари ва ўзбек эстрадаси санъаткорлари иштирокидаги ажойиб кўнгилочар дастур якунлади.

BMU ректори Конрад Озог: “Янги кампуснинг қурилиши талабгир ихтисосликлар бўйича қулай таълим олиш ва ўз соҳаларида ҳақиқий етакчи бўладиган билимдон раҳбарларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратиш имконини берди. Тошкентдаги Британия Менежмент университети улкан режаларга эга ва янги кампусда биз уларнинг бирортасини қолдирмай амалга оширишни ҳамда ёш иқтидорларга жаҳон стандартларига мувофиқ олий таълимга эга бўлиш, муваффақиятли ишга жойлашиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти фойдасига ишлаш имкониятини тақдим этишни режалаштирганмиз”.

Университетнинг янги ҳудуди

British Management University – Ўзбекистондаги жаҳон миқёсидаги университет Тошкентда 2020 йил 8 майда ташкил топган. Дастлаб машғулотлар пойтахт марказидаги кичик кампусда ўтказилган. Икки йилдан оз муддатда, энг яхши мутахассислар қатнашиши, илғор махсус техникадан ва материаллардан фойдаланиш эвазига умумий майдони 44 000 м2га тенг замонавий эко-кампусни қуриш лойиҳаси амалга оширилди. 5 гектар майдонда ўқув ва маъмурий корпуслар, ётоқхона, спорт билан шуғулланиш ва очиқ ҳавода дам олиш инфратузилмалари, кафе, китоб дўкони ва коворкинг-ҳудудлар жой олди. Бундан ташқари, BMUʼнинг янги кампусида имкониятлари чекланган инсонлар учун барча шароитлар яратилган.

Янги академик бинода бир вақтда 5000 нафаргача талаба таҳсил олиши мумкин. Кенг тадбирлар зали, гуруҳли машғулотлар учун 68 та аудитория, семинар машғулотлари учун 20 та аудитория, 8 та кўп функцияли компютер синфлари ва 4 та маърузалар зали уларнинг тасарруфида. Ҳар бир хона энг сўнгги техника билан жиҳозланган: тақдимотлар ва видеоматериаллар намойиши учун проекторлар, замонавий компютерлар, илғор дастурий таъминот (ДТ). Катта кутубхона 20 000 бирликдаги китоб фондига ва рақамли ресурслар коллекциясига эга. Унда машғулотларга тайёрланиш, тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳалар устида ишлаш мумкин. Шунингдек, ўқув корпусида кенг талабалар ошхонаси ва ўқув машғулотлари ҳамда мусобақаларни ўтказиш учун ёпиқ спорт зал-трансформер бунёд этилган.

Ўзбекистон ҳудудларидан ва бошқа мамлакатлардан келган талабалар учун 9 қаватли, 376 ўринга мўлжалланган ётоқхона биноси қурилган. Ётоқхона резидентлари уч маҳал овқат билан таъминланган ва қулай ётоқлар ва иш маконларига эга, ўз санузели ва душ кабинкаси бўлган уч кишилик хоналарга жойлашади. Жамоат жойларида кир ювиш хонаси, машғулотлар учун қўшимча жойлар, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш ҳудудлари мавжуд.

 BMU янги кампусининг спорт инфратузилмаси мини-футбол учун сунъий қопламали майдонни, волейбол ва баскетбол ўйнаш учун майдончани ва тренажёрли ворк-аут ҳудудини ўз ичига олади, бинобарин талабалар нафақат ақлий, балки жисмонан ҳам камол топишлари мумкин.

Жаҳон миқёсидаги ўқув дастурлари

Тошкентдаги Британия Менежмент университети янги кампусда таълим беришнинг юксак халқаро стандартларига риоя этган ҳолда, замонавий жамиятда ишлаш ва яшашга тайёр юқори тоифали мутахассислар ва бўлажак етакчиларни тарбиялашда давом этади. BMU ўқув дастурлари қаторида «Pre-Foundation тайёрлов курслари», Foundation курси, бакалавриатда 9та йўналиши бўйича (ВSC ва BBA), магистратурада эса икки йўналиш бўйича ўқиш (MSc) мавжуд.

BMU Foundation дастури Буюк Британия ОТМ етакчи 30талигига ва дунё олий таълим муассасаларининг етакчи 200 талигига кирувчи University of Reading томонидан аккредитация қилинган. BMU нинг бакалавриат дастури Queen Margaret University (Буюк Британия) томонидан тасдиқланган.

Ўқиш якунида иккита диплом берилади. Иккала диплом халқаро эътирофга эга ва нафақат Ўзбекистонда, балки чет элда ҳам илмий карера қилибгина қолмай, юқори ҳақ тўланадиган иш топишга ҳам имкон беради. Университетда таълимнинг 100 фоизини ёки бир қисмини қоплайдиган грантлар тизими амал қилади, хорижий алмашинув дастурлари ва стипендиялар мавжуд.

https://bmu-edu.uz ҳаволаси орқали ёки кол-марказнинг (+998) 95-511-99-99 телефон рақами орқали ўқишга кириш шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

Instagram: @bmuedu

Telegram: t.me/bmuedu

LinkedIn: linkedin.com/company/british-management-university

Реклама

Мавзуга оид