Жаҳон | 21:21 / 14.11.2023
10192
1 дақиқада ўқилади

Узоқ Шарқ ОТМ битирувчиларига соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролиги берилиши мумкин 

Путин Узоқ Шарқ университетлари битирувчиларини соддалаштирилган тартибда фуқароликка қабул қилиш имкониятини ўрганишни буюрди. 

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Узоқ Шарқ федерал округида жойлашган барча олий ўқув юртларининг битирувчиларини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни топширди. Ҳозир бу амалиёт фақат имтиёзли диплом олган битирувчиларга нисбатан қўлланади. 

Давлат раҳбари сентябр ойида бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форум якунлари бўйича кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлади. 

Жумладан, ҳукуматга «Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларининг имтиёзли диплом олган битирувчиларига соддалаштирилган тартибда фуқаролик бериш амалиётини барча битирувчиларга нисбатан қўллаш имкониятини кўриб чиқиш топширилди», дейилади Кремл сайтида эълон қилинган кўрсатмаларда. 

Ушбу масала бўйича ҳисобот 2023 йил 15 декабргача топширилиши керак.

Мавзуга оид