Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада қуролли ҳужум оқибатида 300 миллион рубл ўғирлаб кетилди
Россия пойтахтидаги отишмада банк курйери жароҳатланган, полиция жиноятчиларни изламоқда.
Москва марказида жойлашган банк яқинида қуролланган кишилар ўт очиб, 300 миллион рублга (≈37 млрд сўм) яқин пулни ўғирлади. Бу ҳақда РИА Новости ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар берди.
Баъзи манбалар ҳужум Пресненский Валдаги банк яқинида содир бўлгани ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, икки курйер Россия молия банки ёнидан пул солинган қопларни олиб ўтаётганида, уларнинг ёнида қора «Мерседес» машинаси тўхтаган. Унинг ичидан тушган уч шахс курйерларга қарата травматик тўппончадан ўқ узган. Шундан сўнг улар пулни олиб, ғойиб бўлишган. Курйерлардан бири жароҳат олгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, шаҳар полицияси жиноятчиларни изламоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025