Украинларнинг қишки позициялари ва Лиман яқинидаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 633-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Россия Украинада ҳокимиятни алмаштириш бўйича «Майдан-3» амалиётига тайёрланаётгани ҳақида айтди.
- Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Евромайдан бошланганининг ўн йиллиги муносабати билан Киевга ташриф буюради, деб хабар берган Politico.
- Украина президенти аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов, РФ омбудсмени Мария Лвова-Белова ҳамда яна юзга яқин кишига қарши санкциялар қўллади.
- У Фаластин-Исроил уруши туфайли Украинага артиллерия снарядлари етказиб бериш ҳажми қисқаргани ҳақида айтди.
- Украина қуролли кучлари Днипро дарёсининг чап соҳилида 10 квадрат километр ҳудудни назорат қилмоқда, деб маълум қилган Урушларни ўрганиш институти таҳлилчилари.
- Белгород области кун давомида 50 мартага яқин ўққа тутилди, деб хабар қилди губернатор Вячеслав Гладков.
- Тунда Украинага Shahed русумли 38 та дрон ҳужум қилган, Украина ҚК хабарига кўра, шундан 29 тасини уриб туширишга муваффақ бўлинган. Одессада инфратузилма объекти шикастланиши туфайли икки мингга яқин уй хўжалиги электрсиз қолган.
- BBC News маълумотига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украинанинг қўшни мамлакатлар билан чегараларини 20 мингга яқин киши ноқонуний кесиб ўтган.
Вуҳледардаги ҳаёт
Вуҳледар — оккупация остидаги Донецк шаҳридан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган. Унинг учун жанглар Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг илк кунларидаёқ бошланган. Бир йил ўтиб, 2023 йил февралида Украина қуролли кучлари Вуҳледар яқинида РФ армиясини «уруш бошидан буён энг йирик танклар жангида» мағлуб этганди (украин ҳарбийлари буни шундай баҳолаган). 2023 йил ноябр ойи бошида Россия қўшини Вуҳледар йўналишида юриш қилишга уриниб кўрди. Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҚК ҳужумларни қайтарган ва РФ армияси «оғир мағлубият»га учраган. Россияликлар шаҳарни ўққа тутишда давом этмоқда.
2022 йил 24 февралига қадар Вуҳледарда 15 мингга яқин киши яшаган — 2023 йил ёзига келиб шаҳар аҳолиси юз кишига қадар қисқарди. Амалда барча бинолар шикастланган ёки вайрон қилинган, электр ва ичимлик суви таъминоти йўқ.
Луҳанск областидаги украин қўшини
Луҳанск области ҳарбий маъмуриятининг собиқ раҳбари Сергей Гайдайга кўра, бу регионда фронтдаги вазият «анча оғир», аммо украин қўшини уни «тўлиқ назорат қилмоқда». Гайдай ҳарбийларнинг ҳолатига ёмонлашаётган об-ҳаво ҳам таъсир кўрсатаётганини қайд этган: ёмғирлар туфайли УҚК техникалари айрим участкаларда ҳаракатлана олмаяпти ва «душман бундан фойдаланмоқда». Шунингдек Гайдай РФ армияси «Корсар» дронлари ва беҳисоб FPV-дронлари ҳисобига устунлик қилаётганини маълум қилган.
РФ мудофаа вазирлиги сўнгги сводкаларида Луҳанск областидаги жиддий ютуқлар ҳақида хабар бермаган.
Қуйида Украина қуролли кучларининг Креминна шаҳри йўналишидаги позицияларидаги ҳолат акс этган.
Одессада Пушкиннинг бўёқ сепиб кетилган бюсти
Донбассда украин ҳарбий шифокорлари
Лиман яқинидаги россиялик артиллериячилар
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024