Айрим транспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш режалаштирилмоқда
Бунда, юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Депутатлар «2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.
Депутатлар муҳокамаларда бюджет даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Яширин иқтисодий фаолиятни мумкин қадар қисқартириш, тадбиркорларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, шу орқали солиқ базасини кенгайтириш, вазирлик ва идораларга ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган кўплаб таклиф ва тавсиялар батафсил ўрганилганлиги, уларнинг аксарияти лойиҳада акс этгани депутатлар томонидан эътироф этилди.
Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш кўзда тутилган.
Бунда, юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг транзит юк ўтказиш салоҳияти 2030 йилга бориб 4,4 баробарга ортади
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
08:21 / 31.05.2024
2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан гуманитар ёрдам юклари келди
07:50 / 24.05.2024