Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистонда 5 та соҳадаги йирик лойиҳаларда қатнашмоқчи
Ар-Риёдда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ишбилармонлик ҳамда сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонида фаолият юритаётган ишбилармон, шаҳзода Абдулазиз бин Митаб Ол Сауд шахсий офисининг катта маслаҳатчиси Шуайб Бажва билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик ҳамда сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбатдош шаҳзода Абдулазиз бин Митаб Ол Сауд офисининг ишбилармонлик фаолияти доираси кенглигини инобатга олиб, Ўзбекистондаги нефт-газ, қишлоқ хўжалиги, агросаноат, туризм ва инфратузилма соҳаларидаги йирик лойиҳаларда қатнашиш истагида эканини маълум қилди.
У подшоҳликда "Нигоҳ-2030" дастури доирасида қатор лойиҳалар, жумладан, Neom, The Red Sea, Murabba, Roshn, King Salman park, Al Ula ва Line лойиҳалари амалга оширилаётгани ва хорижий шериклар учун улкан имкониятлар яратилаётганини маълум қилар экан, бунда Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг ҳам иштирок этиш имконияти мавжуд эканлигини ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида ишбилармон Шуайб Бажванинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига Саудия Арабистони сармояларини жалб қилишни кўриб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
19:00 / 19.05.2025