Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида юк машинаси темирйўл кўпригини шикастлади
17 ноябр куни Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида Howo юк машинаси темирйўл кўприги остидан ўтаётганда унинг бир қисмини шикастлади. Таъмирлаш ишлари якунлангунича кўприк бир муддатга ёпилди.
Жиззах вилоятида юк машинаси темирйўл кўпригини шикастлади. Бу ҳақда 23 ноябр куни «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ хабар берди.
Қайд қилинишича, HOWO маркали юк машинаси «Жиззах–Сайхун» темирйўл участкасининг Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида жойлашган темирйўл кўприги остидан ўтаётганида борти билан унинг бир қисмини шикастлаган.
Шундан сўнг, хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун темирйўл кўприги «бир муддат ёпилган». Мутахассислар шикастланган кўприкни тиклаган.
Ҳозирги вақтда барча тиклаш ишлари якунланиб, поездлар ҳаракати тиклангани таъкидланмоқда.
Хабарда бу воқеа қачон рўй берганига аниқлик киритилмаган, аммо бу ҳолат тасвирлари камида бир ҳафта олдин тарқалганди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
12:35 / 25.04.2025