Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги янги бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2018-2023 йилларда Ню-Йоркдаги бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.
Ўзбекистоннинг Ню-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Жамил Шарапов шу кунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 42 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. Ню-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.
Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Ню-Йоркдаги бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.
Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Оҳайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).
Мавзуга оид
08:55 / 11.04.2025
Ню-Йоркда вертолёт дарёга қулади, олти киши ҳалок бўлди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
15:01 / 05.11.2024