Ўзбекистон | 09:10 / 29.11.2023
3223
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмалари онлайн диагностикадан ўтказилади

2023 йилнинг 4-15 декабр кунлари мактабларда фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчиларнинг билим ва кўникмалари онлайн диагностикадан ўтказилади.

Сайтдан скриншот

Бунда, ўқитувчилар ўзларига қулай жой ва белгиланган вақтда диагностикага доир топшириқларни onlinedu.uz платформаси орқали бажариши мумкин бўлади.

Диагностика натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжлари аниқланади. Ўқитувчилар табақалашган таълим дастурлари асосида касбий эҳтиёжига мос малака ошириш курсларига жалб этилади.

Табақалашган таълим дастурларида малака ошириш курсларининг мазмуни ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришга йўналтирилади.

2024 йилдан бошлаб, юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар онлайн (масофавий) таълим шаклидаги малака ошириш курсларига жалб этилади, паст натижа кўрсатган ўқитувчилар оффлайн (анъанавий) шаклдаги малака ошириш курсларига юборилади.

Диагностика жараёнлари касбий эҳтиёжларни аниқлашга қаратилган бўлиб, унинг натижалари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятига ҳеч қандай ҳуқуқий ва молиявий таъсир кўрсатмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид