Президент яшил иқтисодиётга ўтишда ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олишга чақирди
Шавкат Мирзиёевга кўра, Катта еттилик ва Катта йигирматалик давлатлари кам углеродли иқтисодиётга ўтишда иқлим ўзгаришидан жиддий зарар кўраётган ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олиши керак.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитида сўзга чиқиб, бир нечта таклифларни илгари сурди.
“Биз иқлим ўзгаришига қарши фақат бирдамлик ва кенг халқаро ҳамкорлик орқали самарали курашишимиз мумкин. Бу борада қуйидаги таклифларни илгари сурмоқчиман.
Биринчидан. Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш тарафдоримиз.
Биз Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Адаптация стратегиясини ишлаб чиқмоқдамиз.
Кеча “Йўқотиш ва зарарлар” жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган муҳим қарорни юксак баҳолаймиз.
Иккинчидан. Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши шарт.
Бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳим. Бу муаммо “Катта eттилик” ва “Катта йигирмалик” форматларида доимий кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
Учинчидан. Биз БМТ резолюцияси асосида Оролбўйи ҳудудини экологик офат зонасидан “инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақаси”га айлантирмоқчимиз.
Бу ерда Иқлим технологиялари халқаро экспо-ҳабини яратишда яқин ҳамкорликни таклиф этамиз.
Тўртинчидан. Иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишимиз лозим.
Тошкентдаги “Яшил университет” негизида ташкил этилаётган “Иқлим илмий форуми”да давлатларингиз етакчи олим ва экспертларини иштирок этишга чақираман. Ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари форум кун тартибидан жой олади, деб ишонаман.
Бешинчидан. БМТ билан 2024 йилда Ўзбекистонда “Иқлим миграцияси” конференциясини ўтказиш ниятидамиз.
Халқаро меҳнат ташкилоти билан“Яшил бандлик” дастурини ишлаб чиқиш ва [иқлим ўзгаришининг бандликка таъсирини] Моделлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қиламан.
COP Ёшлар конференциясини мамлакатимизда юқори даражада ташкил этишга тайёрмиз”, – деди президент.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича умумбашарий ғояларга доимо содиқ эканини тасдиқлаб, келаси йил Самарқандда халқаро иқлим форумини ўтказиш ва бу борада БМТнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024