Путин Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари сонини оширди
Россия Қуролли Кучлари сонининг ортиши таҳдидларнинг кучайиши, жумладан, НАТО кенгайиши билан боғлиқ.
Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли Кучларининг штат сонини белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра, Россия Қуролли Кучларининг штат сони 2 209 130 бирликни, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчини ташкил қилади. Фармон имзоланган кундан (1 декабр) бошлаб кучга кирди.
Россия ҳукуматига Мудофаа вазирлигини ушбу фармонни амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет маблағлари билан таъминлаш топширилди.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар сонини 170 минг ҳарбий хизматчига кўпайтириш тўғрисидаги фармон муносабати билан сафарбарликни амалга ошириш режалаштирилмаганига аниқлик киритди.
Ҳарбий департамент фуқароларни мажбурий ҳарбий хизматга чақиришни сезиларли даражада ошириш режалаштирилмаганини қайд этди.
Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари сонини кўпайтириш шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган фуқаролар ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилади.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Россия Қуролли Кучлари сонининг ортиши таҳдидларнинг кучайиши, жумладан, НАТО кенгайиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024