Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда саккизинчи синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди
Мактаб ўқувчиси гимназияга отасига тегишли қурол олиб келган. Отишма натижасида қурбонлар бор.
Россиянинг Брянск шаҳрида 7 декабр, пайшанба куни 8-синф ўқувчиси 5-сонли гимназияда ўт очди. Давлат думаси депутати Александр Хинштейннинг хабар беришича, 14 ёшли қиз отасининг «Бекас-3» ов милтиғини мактабга яширинча олиб келган. Депутатнинг сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилган қиздан ташқари унинг синфдоши ҳам олган жароҳатларидан вафот этган, жами тўрт киши жароҳат олган.
Baza Telegram-канали ўқувчи биология дарси вақтида ўт очганини ёзди. У гимназиянинг тўртинчи қаватига кўтарилиб, хонага кирган ва ўқ узишни бошлаган. Канал маълумотларига кўра, қиз ов милтиғидан ўқ узган.
Брянскдаги мактабда юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитаси. «Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, 14 ёшли қиз мактабга милтиқ олиб келган ва ундан синфдошларига қарата ўқ узган. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган (улардан бири отишма уюштирган қиз), беш киши тан жароҳати олган, улар тиббий муассасага етказилди», — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Алексей Кузнецовнинг РБК’га маълум қилишича, жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир, қолганларининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланган.
Мавзуга оид
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
23:41 / 17.04.2025