Жаҳон | 17:17 / 08.12.2023
18278
1 дақиқада ўқилади

Путин президентлик сайловида номзодини қўйишини расман эълон қилди 

У бунга донбасслик командир Жоганинг илтимосидан кейин «рози» бўлди. Бу – унинг навбатдаги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишидир.

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини маълум қилди. 

У ўз қарорини Кремлда Россия ҳарбийларини тақдирлаш маросимидан кейин, Украинадаги уруш қатнашчиси, ўзини ўзи эълон қилган ДХР «парламенти» спикери Артём Жога билан бўлган суҳбатда эълон қилди.

Россияда президент сайлови 2024 йил 15-17 март кунлари бўлиб ўтади. 

Владимир Путин бундан олдин 4 марта президентлик сайловида номзодини қўйган ва барчасида ғалаба қозонган. У 2000 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилмоқда. 

Унинг амалдаги президентлик ваколати 2024 йил 7 май куни ниҳоясига етади.

Мавзуга оид