Туркия ва Греция ўртасида дўстлик декларацияси имзоланди
Томонлар туризм, савдо, энергетика, шунингдек, технология, таълим ва миграция масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида.
Туркия ва Греция ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар орқали икки томонлама муносабатларни яхшилаш ниятида. Бу ҳақда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 7 декабр, пайшанба куни Афинада бўлиб ўтган учрашувда келишиб олди. Мицотакиснинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари тегишли декларацияни имзолаган. Эрдўған, ўз навбатида, музокаралар самарали кечганини айтиб, Мицотакисни Туркияга ташриф буюришга таклиф қилди.
Музокараларда номидан бир қатор вазирлар иштирок этган Туркия ва Греция туризм, савдо, энергетика ҳамда технология, таълим ва миграция соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди. Бундан ташқари, томонлар беш йил ичида товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар оширишни - 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.
Туризм соҳасида Туркия фуқаролари Туркия яқинида жойлашган ўнта Греция оролларида дам олиш учун соддалаштирилган тартибда виза олиши мумкин бўлади. Бунинг учун Греция Европа комиссиясидан рухсат олди.
Икки давлат ўртасида Эгей денгизидаги ҳудудий суверенитет ва унинг тубидан ресурсларни олиш ҳуқуқи масаласида жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Бироқ, Мицотакис иккала давлат ҳам уларни енгиб ўтишига умид билдирди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, «ҳал қилиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ».
Томонлар шунга ўхшаш учрашувларни ҳар йили ўтказишга келишиб олди, аввалгиси 2016 йилда бўлиб ўтганди. Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашган.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024