«Текин совға тугайди». Путин — ғарбнинг Украинага ёрдами ҳақида
У Украина қуролли кучлари йирик қарши ҳужуми доирасида «бирор жойда айтарли ютуққа эриша олмагани»ни таъкидлаган.
Россия президенти Владимир Путин жонли мулоқот чоғида Ғарб Украинага кўрсатаётган ёрдам тез орада тугаши ҳақида гапирди.
Путиннинг фикрича, Украина иқтисодиётининг ўзи ҳозирда ҳеч нарса ишлаб чиқармаяпти ва украинларга «барчаси текинга олиб келинмоқда», аммо «текин совға тугайди».
Путин шунингдек Украинадаги уруш фақат Россия ўз мақсадларига эришгандагина якунланишини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, бу мақсадлар «денацификация», «демилитаризация» ва Украинанинг бетарафлик мақоми ҳисобланади.
Путиннинг фикрича, Украинага «денацификация» даркор, шунинг учунки Степан Бандера — Украина қаҳрамони ва президент Володимир Зеленский «оёққа туриб гестапо зобитини олқишлайди».
Путин украин ҳарбийлари йирик қарши ҳужуми вақтида «ҳеч қаерда ҳеч нарсага эриша олмагани»ни қайд этиб ўтган.
Унинг фикрича, қарши ҳужум ғояси фақат Ғарбдан қўшимча молиялаштириш бўлиши учун амалга оширилган.
«Бу афтидан, Украина раҳбариятининг мамлакат эҳтиёжлари, ҳарбий қисмлар, техникалар, ўқ-дорилар учун қўшимча пул сўраш мақсадидаги хорижий сафарлари билан боғлиқ. Ёндашув шундай кўринади: улар айланиб юриб, тиланчилик қилаётганида қарши ҳужум деб аталган ҳаракатлар доирасида Украина қуролли кучларида нима қилиб бўлса ҳам, ҳеч қандай йўқотишлар билан ҳисоблашишмасдан бўлса ҳам, нимагадир эришиш имкониятига эгалигини кўрсатиш керак», — деган у.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, украинлар «йўқ қилинишини тушунгани» туфайли Днипро дарёси орқали кўприклар қуриб ўтирмаяпти.
«Мен буни мамлакат сиёсий раҳбариятининг аҳмоқлиги ва масъулиятсизлиги деб биламан. Аммо бу уларнинг иши», — деган Путин.
Мавзуга оид
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024