Кувайт амири вафот этди
86 ёшда бўлган Навоф ас-Сабоҳ мамлакатни 2020 йилдан буён бошқараётганди. Ўшанда у акаси Сабоҳ IV вафотидан кейин тахтни қабул қилиб олганди.
Кувайт амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди. «Ал-Жазира» телеканалига кўра, ҳукмдорнинг ўлими ҳақида мамлакат телевидениесида хабар берилган.
Унинг ўлими сабаби келтирилмаган. Ноябр ойи охирида амир соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Навоф ас-Сабоҳ мамлакатни 2020 йилдан буён бошқараётганди. Ўшанда у акаси Сабоҳ IV вафотидан кейин тахтни қабул қилиб олганди.
Энди тахтни унинг укаси, дунёдаги энг кекса валиаҳд шаҳзода ҳисобланувчи 83 ёшли Мишал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ эгаллайди.
- Ас-Сабоҳлар сулоласи Кувайтни XVIII аср ўрталаридан буён бошқариб келади. Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бу сулоланинг ўн олтинчи ҳукмдори ва Кувайт Буюк Британия мустамлакасидан мустақилликка эришганидан буён олтинчи амири эди.
Мавзуга оид
16:30 / 01.10.2024
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
16:00 / 28.09.2024
Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
14:58 / 28.09.2024
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ню-Йоркда Кувайт ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди
12:41 / 24.07.2024