Жаҳон | 14:59 / 17.12.2023
18214
6 дақиқада ўқилади

Херсон областидаги вайроналар ва Донбассдаги жангчилар ҳаёти. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 661-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Медиазона» ва BBC Украинада ҳалок бўлгани расмий манбалар орқали тасдиқлаган россиялик ҳарбийлар сони 39 424 нафарга етди.
  • Венгрия Европанинг Украинага 50 миллиард евролик ёрдам пакетини блоклади.
  • Russian Field сўровига кўра, россияликларнинг ярмидан кўп қисми оғир жиноятлар содир этишда қамалган маҳбуслар урушда иштирок этгани учун афв этилишини маъқулламайди.
  • Путин Донецк ва Луҳанскка қадар юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун темирйўл қурилишини маълум қилди. Ҳозирча Россияда бунақаси йўқ.
  • Financial Times нашрига кўра, АҚШ Россиянинг музлатилган активларини «халқаро ҳуқуқни бузмаган ҳолда» мусодара қилиш йўлини топган.
  • Германия мудофаа вазири Борис Писториус Европа янги ҳарбий таҳдидларга тайёрланиши керак деб ҳисоблашини айтди.
  • Лондон мэри Содиқ Хон утилизация учун мўлжалланган автомобилларни Украинага юборишдан бош тортди.
  • Россия мудофаа вазирлиги Қримга дронлар орқали ёппасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вазирликка кўра, яриморол устида 32 та дрон уриб туширилган. Ўз навбатида, Россия қўшини ҳам Украинага камикадзе дронлар билан ҳужум қилган, Украина қуролли кучлари 30 та дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берган.

Херсон областида Високопилля қишлоғидаги болалар ҳаёти

Високопилля — Херсон области шимолида, Кривий Риҳдан тахминан 70 километр масофада жойлашган шаҳар типидаги посёлка. Россия қўшини Високопилляни 2022 йил март ойи ўрталарида оккупация қилган, ўша йил кузида Украина қуролли кучлари қарши ҳужум натижасида ушбу посёлкани озод этган. Ўшанда Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари бўлган Ярослав Янушевич жанглар оқибатида Високопиллядаги биноларнинг 80 фоизи вайрон бўлганини айтганди. Урушга қадар бу ерда тўрт мингдан ортиқ киши яшаган, оккупация вақтида маҳаллий аҳолининг асосий қисми уйларини ташлаб кетган.

Високопилляда бомбардимонлар оқибатида вайрон бўлган синфхона
Gaelle Girbes / Getty Images
Етти ёшли Игор (ўнгда) ва унинг синфдошлари дарсдан кейин Lego орқали қилинган винтовкани ўйнамоқда
Gaelle Girbes / Getty Images
Medical Teams International халқаро диний нодавлат ташкилотининг инқирозли вазиятларда одамларга ёрдам берувчи психологлари Високопиллядаги мактаб ўқувчилари билан гаплашмоқда
Gaelle Girbes / Getty Images
Етти ёшли Иван ва Игор дарс вақтида
Gaelle Girbes / Getty Images
Мактабнинг 55 ёшли директори Галина Владимировна ўзи 36 йил давомида ишлаган мактаб вайроналари орасида
Gaelle Girbes / Getty Images
60 ёшли Виктор ўз фарзандлари: 10 ёшли Анастасия ва унинг олти ёшли укаси Ярославни дарсдан олиб қайтмоқда
Gaelle Girbes / Getty Images
Етти ёшли Иван масофавий таълим асосида дарсда қатнашмоқда
Gaelle Girbes / Getty Images

Киевда украиналик жангчи Андрей Трачукнинг дафн маросими 

Украиналик жангчилар Слон лақаби билан машҳур бўлган Андрей Трачукнинг тобутини олиб ўтишмоқда. Трачук 2014 йилда Майданда ҳукуматга қарши ўтказилган намойишлар фаоли бўлган, Россия қўшинларига қарши Херсон областидаги жанглар вақтида ҳалок бўлган. Жангчи билан видолашув маросими Киевдаги Мустақиллик майдонида ўтказилди.
Oleksii Chumachenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украиналик ҳарбий хизматчилар Андрей Трачукнинг тобути тепасида
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Вуҳледар атрофида православча ибодат

Капеллан Иван Донецкдан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган Вуҳледар яқинидаги позицияда Украина қуролли кучлари 72-механизациялашган бригадаси учун ибодат ўтказмоқда
Valentyn Kuzan / AP / Scanpix / LETA

Донбассда украиналик жангчиларнинг турмуш тарзи 

Донецк областининг Краматорск районидаги Дружкивка қишлоғида маҳбубаси билан хайрлашаётган украиналик аскар
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик жангчи ити билан оккупация остидаги Ҳорливка яқинидаги позицияда. 12 декабр куни Украина ҚК россиялик ҳарбийлардан шаҳар ташқарисидаги терриконлардан бирини қайтариб олгани хабар қилинганди
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари Авдийивкадаги дўконда — бу оккупация остидаги Донецк чеккасидаги шаҳарчадир. Октябр ойида РФ армияси Авдийивка яқинида кенг кўламли ҳужумга ўтганди
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Украин танклари Бахмут атрофидаги позицияда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украин аскарларининг Авдийивкадаги уйда ювилган кийимлари қуритиш учун осиб қўйилган
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Оккупация остидаги Ясиноватая шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари

 «ДХР»нинг Украина уруш жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма маркази (СЦКК) қошидаги ваколатхонаси берган хабарга кўра, 14 декабр куни Украина қуролли кучлари Донецкдан 25 километр масофадаги Ясиноватаяни (икки  шаҳар ҳам 2014 йилда РФ томонидан оккупация қилинган) ўққа тутди
AFP / Scanpix / LETA
Маҳаллий телеграм-каналларда ёзишларича, снаряд руҳонийнинг уйига тушган. Шаҳар ва «ДХР»нинг Москва томонидан тайинланган расмийлари шикастланиш ва жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган
AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид