Ўзбекистон | 22:06 / 19.12.2023
13007
1 дақиқада ўқилади

МДҲ кинофилмларининг олтин тўпламига Ўзбекистоннинг ўнта филми киритилди 

Филмлар орасида «Шум бола», «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар» каби халқ севган шедеврлар бор. 

Тоҳир ва Зухра

МДҲ филмларининг олтин тўпламига Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан суратга олинган 10 та асар киритилди. 

Лойиҳа МДҲ аъзо давлатларининг Маданий ҳамкорлик кенгаши кўмагида 1995 йилда кинематография соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида яратилган. 

Мақсад – замонавий томошабинларни Ҳамдўстлик мамлакатлари миллий кино санъати классикаси билан таништириш, жумладан, кинофестиваллар ва бошқа тадбирлар орқали. 

«Олтин тўплам»дан 89 та филм жой олган: Озарбойжон (10 та), Арманистон (8), Беларус (15), Қозоғистон (6), Қирғизистон (10), Россия (20), Тожикистон (10) ва Ўзбекистон (10). 

«Олтин тўплам»га киритилган Ўзбекистоннинг ўнта филми:

- Тоҳир ва Зухра (1945 й.);

- Алишер Навоий (1947 й.);

- Маҳаллада дув-дув гап (1960 й.);

- Сен етим эмассан (1962 й.);

- Нозикойим (1967 й.);

- Ўтган кунлар (1969 й.);

- Қушлар ортидан кетган одам (1975 й.);

- Аччиқ данак (1975 й.);

- Шум бола (1976 й.);

- Алибобо ва қирқ қароқчи (1980 й.).

Мавзуга оид