Жаҳон | 22:10 / 19.12.2023
11098
1 дақиқада ўқилади

Россия либерал-демократлари президентликка ўз номзодини кўрсатди 

Леонид Слуцкий президентликка номзод сифатида кўрсатилди. 

Фото: РИА Новости

Россия либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Леонид Слуцкий президентлик сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида илгари сурилди. Бундай қарор партия съездида қабул қилинди. 

Яширин овоз бериш жараёнида Слуцкийни делегатларнинг аксарияти – 106 киши қўллаб-қувватлади. Номзоднинг ўзи яқин бир неча кун ичида Марказий сайлов комиссиясига керакли ҳужжатларни тақдим этишини айтди. Амалдаги президент Владимир Путин ўз ҳужжатларини сайов комиссиясига бир кун аввал топширган эди. 

Леонид Эдуардович Слуцкий 1968 йилда Москвада туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори. 2022 йил май ойида Владимир Жириновский вафотидан кейин Россия либерал-демократик партиясининг раиси этиб сайланган. 

Россияда президентлик сайлови илк бор уч кун 2024 йил 15-17 март кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид