Самарқандда Gentra ҳайдовчиси ўқувчини уриб юбориб қочиб кетди
Тан жароҳати олган бола туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, ҳайдовчи топилган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги маҳалланинг ички кўчасида қора рангли Gentra тез ҳаракатланиб келиб, ўқувчилардан бирини уриб юборгани ва воқеа жойидан кетиб қолгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода кўчани уч нафар ўқувчи кесиб ўтаётгани, Gentra келиб қолганда уларнинг икки нафари ўзини олиб қочгани ва бир нафарини машина уриб учириб юборганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди. Унда айтилишича, ҳодиса 2023 йил 18 декабр куни соат 17:25 ларда Самарқанд тумани «Равонак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.
Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 АБ бўлган Gentra уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
19:48 / 19.09.2024