Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидан вилоятларга қўшимча автобус йўналишлари йўлга қўйилди
Чипталар университет бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.
Тошкентда Талабалар шаҳарчаси олдидан республиканинг бир қатор ҳудудларига қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
2023 йил 23 декабр санасидан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети бош биноси қаршисидаги майдонда Олот, Қарши ва Термизга талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилган.
Маълум қилинишича, бу иш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча қулайлик сифатида ташкил этилган.
Автобуслар қатнови талаб (буюртма) мавжуд бўлган Тошкент — Олот (Бухоро), Тошкент — Қарши, Тошкент — Термиз йўналишларида ташкил этилмоқда.
Тошкент-Олот (Бухоро) йўналиши бўйича автобуслар Жиззах, Самарқанд, Навоийга борадиган талабалар учун йўналишда белгиланган нархларда хизмат кўрсатиши мумкин.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларига жўнаб кетувчи талабалар учун алоҳида қўшимча темирйўл вагонлари ташкил этилган. Ушбу йўналишларда имтиёзли темирйўл чипталари Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр касса орқали берилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024