Кремл яқинидаги акция ва фронт чизиғида байрам. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 669-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ҳарбийлар фақат уруш якунланганидан кейингина демобилизация қилиниши мумкинлигини маълум қилди.
- Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг ҳисоблашича, Владимир Путин урушни «тўлиқ ғалаба»га қадар олиб боришни мақсад қилган.
- Россия қўшини Украинанинг Миколайив, Кировоград, Запорижжя, Днипропетровск ва Хмелницкая областларига дронлар орқали ҳужум уюштирди. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги 15 дрондан 14 таси уриб туширилганини маълум қилган.
- Херсонда тунги зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.
Сафарбар қилинганларнинг рафиқалари Кремл олдида акция ўтказди
24 декабр куни Кремл яқинида сафарбар қилинганларнинг рафиқалари акцияси бўлиб ўтди. Euronews маълумотига кўра, унда 12 нафар россиялик аёл қатнашган — уларнинг барчаси оқ шарф ўраган. Улар Александровский боғидаги Номаълум аскар ёдгорлигига гулдасталар қўйишган. «Кимдир [орамизда] барчаси якунланишини, кимдир ғалабамизни хоҳлайди. Аммо энг асосийси — барча йигитларнинг уйга қайтишини истайди», — деган акция иштирокчиларидан бири Полина журналистларга.
Ноябр ойи охирида «Путь домой» телеграм-каналида сафарбар қилинганларнинг турмуш ўртоқлари муддатсиз сафарбарликка қарши манифест ва петицияларни эълон қилишганди. Кейинроқ улар флешмоб ўтказиб, автомобилларига «Vерните мужа. Я Zа#балась» ёзувли стикерларни ёпиштириб олишганди. 18 декабр куни сафарбар қилинганларнинг қариндошлари канал орқали Владимир Путинга мурожаат йўллашганди: «Бизни тинч яшашга қўйинг. Ёки фронтга ўзингиз боринг ва ўзингиз ўлинг». 19 декабр куни улар олдинги чизиқдаги яқинларига ФХХ (ФСБ) ходимлари бориб сўроқ ва таҳдид қилаётгани ҳақида хабар беришди.
Россия мудофаа вазирлиги 20 декабр куни сафарбар қилинганларнинг хизмат муддати бир йил билан чекланмаслигини ҳамда чақирилган ҳарбий хизматчилар уруш охиригача хизматда қолишини маълум қилди. Вазирлик баёнотида айтилишича, сафарбар этилганларнинг ҳарбий хизмат муддати Владимир Путин сафарбарлик якунлангани тўғрисидаги фармонини имзолаганидагина якунланади. Вазирлик бошқа вариантларни «мақсадга мувофиқ эмас» деб атаган.
Украиналик ҳарбий хизматчи ва унинг рафиқаси фронт яқинидаги Краматорск шаҳри вокзалида
Донецк областида украинларнинг қўлбола баравар ўт очиш реактив тизими
Олдинги чизиқда Рождество ибодати
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024