Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизи қуриган тубида экилган саксовуллар космосдан кўрина бошлади
Бу каби яшиллаштириш таъсири туфайли 2018 йилдан сўнг Оролбўйида кучли чанг бўронлари хавфи кескин камайиб кетган.
Орол денгизининг қуриган тубида экилган саксовуллар космосдан ҳам кўрина бошлади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
Маълум қилинишича, 2018 йилдан сўнг Оролбўйида кучли чанг бўронлари хавфи кескин камайиб кетган.
Нафақат чанг (қум) бўрон частоталари, балки келаётган нам ҳаво оқимларидан Оролбўйи атрофида ёғин жадаллиги бошқа минтақаларга нисбатан ортган. Бу нафақат ҳаво айланмалари (циркуляцияси) ҳаракатидаги ўзгаришлар, балки ер сиртидаги фитомассанинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши хам мумкин.
“Мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенг миқёсда давом эттирилиши минтақа учун жуда ҳам зарур”, дейди Эркин Абдулаҳадов.
Маълумот учун, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 1,7 млн гектар майдонда чўл ўсимликларининг уруғи ва кўчатидан “яшил қопламалар” барпо этилган.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
23:14 / 03.04.2025
Украина Россия босқини оқибатида етказилган экологик зарарни 85 млрд долларга баҳолади
12:46 / 29.03.2025